Salomuz

Menu:


Qidiruv


Тингловчилар олдида нутқ сўзлаш ::

Амалиёт моҳирликка етаклайди. Ҳар бир талаба семинар машғулотларида тингловчилар олдида нутқ сўзлашига тўғри келади, аммо ҳамма ҳам буни аъло даражада эплолмайди. Баъзи талабалар нутқ сўзлашда туғма қобилиятга эга бўлиб, реферат ёки курс ишини ҳимоя қилаётганларида ўзларини “сувдаги балиқ” каби ҳис қиладилар. Лекин бошқалар учун реферат ҳимоя қилиш ҳақиқатдан ҳам қийиндир. Мен учун ҳам кўпчилик олдида нутқ сўзлаш қийин. Ва ҳар сафар кўпчилик олдида нутқ сўзлаганимда ҳаяжон қайта қайта мени қамраб олаверарди. Кейинчалик тушундимки, қўрқмаслигим керак ва ўз устимда кўпроқ ишлашим керак. Инглиз тилида шундай мақол бор: “Амалиёт моҳирликка етаклайди”. Охирги маротаба мен 10-12 киши олдида нутқ сўзладим, лекин у кишилар бу мавзуни илгари эшитган эдилар. Шунга қарамасдан, нутқим охирида мен улардан ижобий фикрлар олдим ва мавзу улар учун қизиқарли бўлди.

Бу қобилиятни ривожлантириш мумкин

Ҳаттоки энг қўрқоқ талаба ҳам ўзида кўпчилик олдида нутқ сўзлаш қобилиятини ошириши мумкин. Шунинг учун биз сизга бир қанча маслаҳатлар бермоқчимиз. Бу маслаҳатлар сиз учун семинарларда ва реферат ҳимоя қилишда қўл келади деб умид қиламиз.
1) Нутқ сўзлашга тайёргарлик
кўпчилик олдида ҳаяжонни енгиш учун тайёрланаётган мавзунгизни яхши ўрганиб чиқишингиз керак;
Нутқ сўзлаш режасини тузиб чиқинг;
Мавзунгизни янада очиб берадиган қўлланмалар ҳиқида ўйлаб кўринг.(Масалан, харита, графика ёки қандайдир схема ва х.к.)
Ҳаётдаги долзарб мисоллар, материал ва китоблар ҳақида ўйланг ва улардаги ажойиб фикрларни танлаб олинг.
2) Нутқ сўзлаш режаси
Бу худди скелетга ўхшайди. Кейинчалик сиз гўштларни жой-жойига қўйиб чиқасиз. Булар сиз тингловчилар билан бўлишадиган батафсил фикр ва мулоҳазалардир.
Мавзунгизнинг асосий саволларини ўйлаб кўринг;
Сизнинг доклад ёки нутқингиз 3 асосий қисмдан иборат бўлиши керак: бошланғич, асосий қисм ва хулоса;
Машҳур кишиларнинг гапларидан мисоллар келтиринг;
Мавзунгизнинг асосий маъно ва моҳиятини очиб берадиган калит сўзларни ёзиб чиқинг;
3) Қандай нутқ сўзлаш керак:
Вақтга риоя қилинг (агар муддат белгиланган бўлса)
Турли томонларга қараманг. Асаб ҳаракатларидан қочинг (сочни ўйнаш, ручкани тақиллатиш ёки қўлни қоринга қўйиб олиш)
Тингловчилар сизни кўра оладиган даражада тик туринг;
Нутқингизни ҳис-туйғуларингизга мослаштиринг;
Имо ишоралардан ҳам фойдаланинг. Бу нутқингизни кучлироқ намоён бўлишига ёрдам беради.
Ҳар бир кишига қараб гапиринг. Фақатгина олдинда турган ёки сизга таниш кишиларгагина қараманг;
Ўзингизга ишонч ва энтузиазм билан гапиринг;
Интонация билан гапиришга ҳаракат қилинг;
Асосий мазмунни такрорланг;
Мазмунни очиб берадиган атамалардан фойдаланинг.
Ва охирги маслаҳат... Нутқ сўзлашдан қўрқсангиз тажриба қилинг, тажриба қилинг ва яна тажриба қилинг. Ҳаммаси яхши булади. Сиз ҳаттоки нутқингизни ойнада ёки ўртоқларингиз олдида машқ қилсангиз бўлади. Кимдир устингиздан кулади, лекин сиз муваффақиятга эришасиз. Кимдир сизни танқид қилиши мумкин. Агар домлангиз буни қадрламаса, кўнглингиз чўкмасин. Қачонки сиз яхши нутқ сўзлашни эгаллаб олсангиз, ҳеч ким сиздан буни тортиб ололмайди. Ҳаётда бу жуда керак бўлади.
Шунинг учун қани, олға!