Salomuz

Menu:


Qidiruv


Ўзгарган ҳаёт манбаи ::

Мен бахтли бўлишга интилар эдим. Мен дунёдаги энг бахтли инсон бўлишни ҳоҳлар эдим. Шу билан бирга мен ҳаётдан маъно топишга ҳаракат қилар эдим. Мен қуйдаги саволларга жавоб қидирар эдим: •Мен кимман? •Мен нима учун дунёга келганман? •Мен қаерга кетяпман?

Бундан ҳам ортиғи, мен озод бўлишга интилар эдим. Мен дунёдаги энг озод инсонлардан бирига айланишни истар эдим.
Мен учун озодлик ҳоҳлаган ишимни қилиш деган маънони англатмас эди, ҳар ким ҳам бунга эришиши мумкин. Мен учун озодлик мен қилишим керак бўлган ишни билиш қобилиятига эга бўлишдир деган маънони англатар эди. Кўпчилик одамлар улар қилиши керак бўлган ишни билишади аммо уни бажариш учун куч йўқ уларда. Шунинг учун мен жавоб қидиришга киришдим.

Ижобий ўзгаришни кимдир қаердандир топиши мумкинми?

Деярли ҳамма қандайдир динга эргашар эди, шунинг учун мен ҳам очиқ ишни қилдим, ибодатхонага бордим. Мен сал нотўғрироқ ибодатхонани танладим шекилли, чунки у ер мени янада ёмонроқ ҳис қилишимга сабаб бўлди. Мен ибодатхонага эрталаб, тушликда ва кечқурун борар эдим лекин менга бу нарса ёрдам бермади. Мен жуда амалий одамман ва бир нимани тагига етмасам уни бутунлай унутаман. Шунинг учун мен дин билан хайирлашган эдим.

Мен мартаба жавоб эмасмикан деб ҳайрон бўлишни бошладим. Мен ўйлардимки, лидер бўлиш, баъзи бир ишларга қўл уриб ўзимни ўша ишга бағишлаш, машҳур бўлиш ва шунга ўхшаш йўллар билан бунга эришиш мумкин. Шундай қилиб мен биринчи курс талабалари президенти этиб сайландим. Барчаси мени таниши ва университет пулларини ҳоҳлаган нарсам учун ишлата олишим зўр эди. Мен душанба куни уйғонар эдим, (одатда ундан олдинги кундаги маишат туфайли қаттиқ бош оғриқ билан), ва менинг муносабатим, «Ҳа, яна беш кун.» дер эдим. Мен душанбадан жумагача зўрға чидаб яшар эдим. Бахт эса ҳафтанинг жума, шанба ва якшанбанинг тунларида қайтиб келар эди. Кейин эса бадбахт айлана яна қайтиб келар эди.

Ҳаётда ўзгаришни қидириш, ижобий ўзгаришни.

Бизнинг мамлакатимиз университет ва колледжлардаги баъзи бир одамлар менга қараганда чин дилдан ҳаётдаги маъно, мақсад ва ҳақиқатни топишга интилишларини билар эдим.

Ўша вақтлар мен кичик гуруҳдаги одамларни пайқаб қолдим, саккизта талаба ва иккита факультет аъзолари. Уларнинг ҳаётида нимадир бошқача эди. Улар ишонаётган нарсаларига нима учун ишонаётганларини билишадиганга ўхшашар эди. Шунингдек, улар қаерга кетаётганларини билишадиганга ўхшар эдилар.

Мен пайқаган одамлар севги ҳақида нафақат гапиришар эди, балки севги билан ўраб олинган эдилар. Улар университет ҳаётидаги ҳолатлар устидан осонликча ўтадиган одамларга ўхшар эдилар. Бошқалар муаммоларга бурканиб етишганда, уларда тинчлик бор эди ва бу тинчлик университет ҳолатлари бошқарувида эмас эди. Улар ички доимий хурсандчилик манбасига эга эдилар. Улар жуда ҳам бахтли эдилар. Уларда менда йўқ бир нарса бор эди. Худди бошқа талабалардек агарда кимдадир менда йўқ нарса бор бўлса, мен ўша нарсага эришишни ҳоҳлар эдим. Мен бу инсонлар билан дўстлашишга қарор қилдим. Бу қарорни қабул қилганимдан икки ҳафта ўтгач биз ҳаммамиз, олтита талаба ва иккита факултет аъзолари, стол атрофида ўтирар эдик. Мулоқот Худо хақида бошланди.

Ҳаётнинг ўзгариши ҳақида сўраш, ижобий узгариш.

Улар менинг жиғимга тега бошлашди, мен атрофга қарай бошладим ва бир талабага кўзим тушди, кўриниши чиройли қиз эди (мен барча масиҳийлар хунук инсонлар бўлишади деб ўйлар эдим) ва стулимда ўтириб аксини топдим (бошқалар мени қизиқиб қолибди деб ўйлашларини истамадим) ва шундай дедим, « Айтингчи, сизларнинг ҳаётингизни нима ўзгартирди? Нима учун сизларнинг ҳаётингиз бошқа талабаларникидан ўзгача?»

Ўша қиз кўплаб туҳматларга дучор бўлганга ўхшар эди. У менинг кўзларимга тик қараб, икки сўз айтди: «Исо Масиҳ». Мен бу сўзларни университет муаммолари ечимининг қисми сифатида эшитаман деб ҳеч ўйламаган эдим.

« О, Худо ҳаққи, менга бундай ҳеч кимга керак эмас маълумотни айтманг. Дин менинг жонимга тегиб кетди. Ибодатхона жонимга тегди. Муқаддас Калом хам жонимга тегди. Дин ҳақидаги керак эмас маълумотларни менга берманг.

У ўзини орқага тортиб, «Эй, мен дин ҳақида гапирмадим, мен Исо Масиҳ дедим» деди. У мен олдин билмаган нарсани айтди: Масихийлик дин эмас. Дин бу қачонки инсон ўзининг яхши ишлари билан Худо томон йул топишга ҳаракат қилишидир. Масиҳийлик – бу Худо эркак ва аёлнинг олдига Исо Масиҳ шаклида келиб Ўзи билан бўлган шахсий муносабатни таклиф қилади.

Масихийлик ҳақидаги тушунмовчилик дунёнинг бошқа жойларига қараганда университет одамлари орасида кўпроқ учрайди, менимча. Бир неча вақт олдин мен бир асистент ўқитувчи билан учрашиб қолган эдим, ва ўша одам семинария битирувида, «кимки ибодатхона остонасидан ичкарига кирса Масихий булади» деб таъкидлаган. Мен эса бунга жавобан, «Агар одам гаражга кирса машина бўлиб қоладими?» дедим. Менга Масиҳийлик Масиҳга сидқи дилдан имон келтириш деб айтишган эди.

Мен Масихийлик ҳақида мухокамани бошлаганимдан кейин менинг янги дўстларим Исонинг ҳаётини ақлан имтихон қилишга ундашди. Мен шуни билдимки, на Мухаммад, на Будда ва на Конфуций Худоман деб айтишмаган, лекин Исо айтган. Менинг дўстларим Исо айтганларининг исботини ҳаётдан кўришимни айтишди. Улар мени Худо одам шаклида хочда одамзод гуноҳлари учун ўлганига, кўмилганига ва бугунги кунга келиб инсон ҳаётини ўзгартириши учун уч кундан кейин яна тирилганига ишонтиришар эди.

Мен буларнинг барчаси сафсата деб ўйлар эдим. Мен барча Масиҳийлар ғирт ахмоқлар деб ўйлар эдим. Агарда синфхонада кимдир Масиҳийлик ҳақида гипирса, мен уни бўлмасдан тинглар эдим ва кейин эса ҳар хил гаплар билан адабини берар эдим ва профессорни ҳам бахс қилиб ютар эдим. Агарда Масиҳийлар онг катакчаларига эга бўлишганида ёлғизликдан ўлиб қолса керак деб хаёл қилар эдим. Бундан яхшироқ нарсани хаёл қилолмас эдим.

Лекин бу одамлар мени яна ва яна ундашар эди. Охир оқибат уларнинг гапига кирдим. Мен бу ишни мағрурлигимдан ва уларга аксини кўрсатиш учун қилдим, мен ҳеч қандай далиллар йўқ деб ўйлаган эдим. Инсон бахолаши мумкин бўлган ҳеч қандай далил йўқ деб ўйлар эдим.

Кўп ойлар давомида ўрганишларимдан кейин Исо Масиҳ Ўзини айтган инсон бўлиши керак, деган хулосага келдим. Бу нарса эса каттагина муаммони ҳосил қилди. Менинг онгим бунинг барчаси тўғри эканлигини айтиб турар эди, лекин менинг ҳоҳишим мени қарама-қарши томонга судрар эди.

Мен Масиҳий бўлиш бошқачароқ нарса эканлигини англадим. Исо Масиҳ тўғридан- тўғри менинг ҳоҳишимга қарата Унга ишонишимга ундади. Унинг сўзларини бошқача қилиб айтганда, «Қаранг ! Мен эшик олдида туриб қайта-қайта эшикни тақиллатяпман. Агарда кимда ким менинг овозимни эшитиб эшикни очса, Мен ичкарига кираман.» (Ваҳий 3:20). Масиҳ сувнинг устида юрдими ёки бўлмасам сувни шаробга айлантирдими, бунинг менга фарқи йўқ эди, менга атрофда ҳеч қандай киши керак эмас эди. Яхши вақтни барбод этишдан ўзгача тезроқ йўлни топа олмадим. Шундай қилиб, шу ерда менинг онгим Масиҳийлик тўғри йўл эканлигини айтиб турар эди ва менинг ҳоҳишим узоқлаша бошлади.

Мен ҳаётимдан нафратланишимни кўпроқ англай бошладим.

Мен қачонки ўша қувноқ масиҳийлар орасида бўлсам можаро бошланар эди. Агарда сиз ўзингизни ачинарли ҳолатда ҳис этиб турган бир пайтда, бахтли одамлар орасига тушиб қолсангиз, буни нима эканлигини тушунасиз. Улар ўзларини жуда бахтли ҳис этишар ва мен ўзимни бахтсиз ҳис қилар эдим ва охир оқибат мен туриб бу талабалар орасидан қочиб кетар эдим. Охири шунга етиб келдики, мен кечқурун ухлаш учун соат ўнда кетиб, эрталабки тўртларгача ухлайолмас эдим. Мен ақлдан озишимдан олдин бунинг тагига етишим кераклигини англар эдим. Охири 1959 йили, 19 Декабрь куни, соат 8:30да, иккинчи курсда ўқиб юрган пайтимда, менинг юрагим ва онгим бирлашди – мен Масиҳий бўлдим.

Ўша кеча мен Исо Масиҳ билан муносабатларимни ўрнатишим учун ибодат қилдим, менинг ҳаётимни ўзгартирди. Биринчидан мен шундай дедим, «Раббим Исо, мен учун хочда ўлганинг учун сендан миннатдорман.» Икинчидан, «Сенга номаъқул бўлган ишларни қилганим учун сендан кечирим сўрайман ва мени тозалашингни истайман», деб айтдим. Учинчиси, «Ҳозирнинг ўзида, мен юрагимнинг ва ҳаётимнинг эшигини сенга очаман ва Сенга Нажоткорим ва Раббим сифатида имон келтираман. Менинг ҳаётимнинг бошқарувини ўз қўлларинга ол. Мени бутунлай ўзгартир. Мени Ўзинг истаган одамга айлантир», деб айтдим. Ва ибодатимнинг охирги сўзлари шундай эди, « Рахмат имон орқали менинг ҳаётимга кирганинг учун.» Бу имон номаълумликга асосланмаган эди, балки Худонинг Каломи ва тарих далилларига асосланган эди.

Ишончим комилки, сиз кўплаб бошқа диндаги одамларнинг ажойиб гувоҳликларини эшитишга муяссар бўлгансиз. Шундай қилиб мен ибодат килганимдан кейин ҳеч нарса ўзгармади. Мен ҳеч нарсани назарда тутяпман. Ва ҳозиргача ҳам менда канотлар ўсиб чиққан эмас. Аслида, мен ўша қарорни қабул қилганимдан кейин ўзимни янада ёмонроқ ҳис қила бошладим. Мен ўзимни айнан қусиб юборишга тайёрдек сездим. О, йўқ, деб ўйлардим мен, нималарга ўралашиб қолдим энди? Мен чиндан ҳам энг охиргача етдим деб ўйлар эдим (ва баъзи одамлар чиндан ҳам етдим деб ишонч ҳосил қилишган эди).

Худо ва ҳаётнинг ўзгариши, ижобий ўзгариш.

Лекин кейинги бир ярим йил ичида, мен ҳаётнинг охирига бориб қолмаганимни англадим. Менинг ҳаётим ўзгарган эди. кунлардан бирида, мен Ўрта Шарқ университетининг, тарих бўлими бошлиғи билан баҳслашиб қолдим ва мен унга менинг ҳаётим ўзгарганлиги ҳақида айтдим. У менинг сўзларимни бўлиб, «Макдоуел, сен чиндан ҳам 20чи асрда Худо сенинг ҳаетингни ўзгартирганлиги ҳақида айтишга уриняпсанми? Қайси томонларини?», деди у. 45 дақиқадан кейин у, «майли, етар» деди. Мен ўша куни унга ва ўша ердаги аудиторияга айтган баъзи бир нарсаларни сизларга айтишимга ижозат беринг.

Худо ўзгартирган томонлардан бири бу менинг қалбим нотинчлиги эди. Мен ҳар доим бир нарсалар билан қамраб олинган эдим. Мен университет ичидан ўтар эканман, менинг бошим худди деворларга урилаётган муамоларга тўла тўфонга ўхшаб кетар эди. Мен тичгина ўтириб ўқишга ҳаракат қилар эдим, лекин қўлимдан келмас эди. Мен Масиҳга имон келтирганимдан бир неча ой ўтгач, менинг кўнглимда тинчлик пайдо бўлди. Нотўғри тушунманг. Мен муамолар йўқолиб кетди демоқчи, эмасман. Мен Исо билан бўлган муносабатлардан шуни кўрдимки, бу муамоларнинг йўқолиши эмас, балки уларни ҳал этиш қобилиятини топдим. Мен бу нарсани дунёдаги ҳеч бир нарсга алмаштирмас эдим.

Ўзгариш бошланган яна бошқа томон, бу менинг жаҳлим эди. Кимда-ким салгина нотўғри қараб қўйса, ўша одамга бутун заҳримни сочар эдим. Биринчи курсда ўқиётганимда бир йигитни ўлдиришимга озгина қолган эди, ўша воқеадан қолган чандиқ ҳали бор. Жаҳл шунчалар менинг бир бўлагимга айланган эдики, уни ўзгартириш хаёлимга ҳам келмас эди.

Нафратга қарши ижобий ўзгаришлар.

Мен ғурурлана олмайдиган яна бир бошқа томон бор. Лекин менинг бу ҳақда гапиришим сабаби, чунки кўплаб инсонлар ҳаётларида худди шундай ўзгаришга мухтожлар ва мен ўзгариш йўлини топдим: Исо Масиҳ билан муносабат. Менинг ҳаётим нафратга тўла эди. Бу қандайдир ташқаридан келган нарса эмас эди, бу ичкаридан тирнайдиган нарса эди. Мен инсонлардан, нарсалардан, ҳолатлардан нафратланар эдим.

Лекин мен бир инсондан, дунёдаги барча нарсалардан ҳам кўра кўпроқ нафратланар эдим: отамдан. Мен уни кўришга кўзим йўқ эди. Мен учун у шаҳар пиянистаси эди. Ҳамма менинг отам ичкиликка берилган одам эканлигини билишар эди. Менинг дўстларим отамнинг шаҳарда оёғида туролмай мас холатда юрганлиги ҳақида гапириб ҳазиллар қилишар эди. Улар бу нарса менга оғир ботади деб ўйлашмас эди. Мен ҳам худди бошқа одамларга ўхшаб, ташқаридан кулар эдим. Лекин бир нарсани сизларга айтай, ичимда йиғлар эдим. Шундай вақтлар бўлар эдики, мен оғилхонага борганимда онам ҳамма жойи кўкарган, молларнинг ортида гўнг устида ўрнидан туролмасдан ётар эди. Уйимизга дўстларимиз келганида, мен отамни ташқарига олиб чиқиб, оғилхонага боғлаб, устидан қулфлаб келар эдим. Дўстларимизга эса, у бир жойга кетди деб айтар эдик. Ўйлашимча, ҳеч ким мен отамдан нафратланганимча, бошқа одамдан нафратланмаган бўлса керак.

Мен Масиҳга имон келтирганимдан кейин эса, У менинг ҳаётимга кирди ва Унинг севгиси шунчалар кучли эдики, У менинг нафратимни тўнтариб қўйди. Мен отамнинг кўзларига тик қараб, «Ота мен сизни яхши кўраман» дейишга қурбим етди. Ва мен буни сидқи дилдан айтган эдим. Мен унга нисбатан қилган баъзи бир ишлардан кейин, бу нарса уни ҳайратга солди.

Мен шахсий университетга ўтганимдан кейин, жиддий автоҳалокатга учрадим. Буйнимдаги жарохат билан уйга қайтдим. Ўшанда отам хонамга кириб келганини ҳеч қачон унутмайман. У мендан, «ўғлим, қандай қилиб менга ўхшаган отани яхши кўришинг мумкин?», деб сўради, шунда мен унга, «ота , мен олти ой олдин сиздан нафратланар эдим», дедим. Кейин эса мен отамга Масиҳ ҳақида қилган қарорим ҳақида гапириб бердим: «ота, мен Масиҳни ҳаётимга киришига рухсат бердим. Сизга бу нарсани тўлиқлигича тушунтириб беролмайман, лекин бу муносабатнинг натижаси, мен нафақат сизни, балки барча инсонларни улар қандай бўлса, шундай қабул қилиш қобилиятига эга бўлдим.»

45 дақиқалардан кейин эса, менинг ҳаётимдаги энг қувонарли ҳодиса рўй берди. Мен оиламдаги инсон, мени ҳаммадан ҳам яхши биладиган инсон, менга шундай деди, «Ўғлим, агар Худо сенинг ҳаётингда мен кўриб турган нарсаларни, менинг ҳаётимда ҳам қилса, у ҳолда мен унга имконият беришни ҳоҳлайман.» Ўша вақтнинг ўзидаёқ, отам мен билан бирга ибодат қилиб, гуноҳлари учун кечирим сўради.

Одатда ўзгаришлар содир бўлиши учун бир неча кунлар, ҳафталар, ойлар, ҳаттоки йиллар керак бўлади. Отамнинг ҳаёти эса менинг кўз ўнгимда ўзгарди. Бу нарса худди кимдир пастга тушиб ёруғ чироқни ёқиб қўйганга ўхшар эди. Мен бундай ўзгаришни, бундан олдин ёки кейин кўрган эмасман. Менинг отам ўша пайтдан кейин фақатгина бир марта вискига қўлини текиздирди. Шунда мен бир қарорга келдим. Исо Масиҳ билан бўлган муносабатлар ҳаётни ўзгартиради.

Ҳаётнинг ўзгариши, ижобий ўзгариш.

Сиз Масиҳийлик устидан кулишингиз мумкин. Сиз буни масхара қилишингиз ҳам мумкин. Лекин у ўз самарасини беряпти. У ҳаётни ўзгартирпти. Агарда сиз Масиҳга имон келтирсангиз, сиз ўзингизнинг муносабат ва ҳаракатларингизни томоша қилишни бошланг, Исо Масиҳнинг иши ҳаётларни ўзгартиришдир.

Лекин Масихийликни мажбуран овозини учириб куйиш мумкин эмас. Сизга айтаолишим мумкин булган нарса бу, мен ўрганган нарсалар. Қолгани эса сизнинг қарорингиз. Балки мен айтган ибодат сизга ёрдам берар: «Раббим Исо, мен Сенга муҳтожман. Хочда мен учун ўлганинг учун рахмат Сенга. Мени кечир ва покла. Ҳозирнинг ўзида мен сенга Раббим ва Нажоткорим деб имон келтираман. Сен ҳоҳлаган инсонга мени айлантир. Масиҳ номи билан. Омин.»