Deprecated: Function set_magic_quotes_runtime() is deprecated in /home/salomuz/public_html/textpattern/lib/txplib_db.php on line 14

Warning: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/salomuz/public_html/textpattern/lib/txplib_db.php:14) in /home/salomuz/public_html/textpattern/lib/txplib_misc.php on line 1242

Warning: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/salomuz/public_html/textpattern/lib/txplib_db.php:14) in /home/salomuz/public_html/textpattern/publish.php on line 439
Salomuz: Худо борми?

Salomuz

Menu:


Qidiruv


Худо борми? ::

Худо мавжудми? Худони исботловчи далил борми? Қуйидаги таклифлар Худониг мавжудлигига ишониш учун объектив очиқ сабаблардир...

Ҳеч бўлмаса бир марта сизга кимдир Худонинг борлигини исботловчи далилларни келтиришини ҳоҳлаган бўлмасмидингиз? «Сен ишонишинг шарт» деган даъватларсиз. У ҳолда, қуйидаги очиқчасига айтилган бўлади.

Лекин бир нарсани инобатга олишингиз керак. Агарда инсон Худонинг мавжуд эканлиги ҳақидаги эҳтимолага ҳам қарши бўлса, у ҳолда ҳеч қандай исботлар уни кўндира олмайди. Бу нарса худди инсонлар ойга сайёҳат қилишган деган фикрга қарши чиқиш деганидай, у ҳолда қанчалик кўп маълумот келтиришга ҳаракат қилманг уларнинг фикрини ўзгартира олмайсиз. Ойда юраётган астронавтларнинг суръатлари, астронавтлар билан ўтказилган интервюлар, ойнинг тошлари... барча исботлар фойдасиз бўлиб қолаверади, чунки ўша одам аллақачон инсонлар ойга бориши мумкин эмас деган хулосага келиб бўлишган.

Худонинг мавжудлиги ҳақидаги эҳтимолга келсак, Муқаддас Калом аниқ исботларни кўрган инсонлар борлиги ва лекин улар ҳақиқатни ўзларида сақлашганликларини очиб беради. Бошқа томондан Худони мавжудлигини билишни истовчиларга У шундай дейди, « сизлар мени қидирасизлар ва топасизлар; агарда сиз мени бутун юрагингиз билан қидирсангиз топасизлар.» Худонинг борлигини исботловчи фактларга назар ташлаганингизда ўзингизга савол бериб кўринг, агарда Худо бор бўлса, мен уни таниб билишни истайманми? Шундан кейин инобатга олиниши керак бўлган қуйидаги сабаблар бор...

1. Худо борми? Бизнинг сайёрамизнинг мураккаблиги яхши фикр юритадиган Дизайнерга бориб тақалади, қайсики нафақат уни яратган, балки шу кунгача уни тўлдириб келади.

Олам ... унинг ўлчами мукаммал. Ернинг ўлчами ва мувофиқ оғирлиги деярли юпқа қаватли газсимон кислород ва азотдан ташкил топади.
Агарда ер кичикроқ бўлганида, атмосфера чидаб бўлмайдиган даражада бўлар эди, худди Меркурий планетасига ўхшаб. Агарда аксинча, ер шаъри каттароқ бўлганида, унинг атмосфераси кўп водородга эга бўлар эди, худди Юпитерга ўхшаб. Ер, ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамзод яшаши учун тўғри келадиган атмосферадаги газнинг етарли миқдорига эга бўлган ягона жойдир.

Ер қуёшга нисбатан узоқроқ масофада жойлашган. Ҳароратнинг ўзгариб туришини инобатга олган ҳолда, қўпол қилиб айтадиган бўлсак –30 даражадан +120 даражагача булган хароратга дуч келамиз. Агарда ер куёшдан озгина нарироқда жойлашганида, биз барчамиз совуқдан қотиб қолган бўлар эдик. Агарда яқинроқ бўлганида эса ёниб кетар эдик. Ер куёшган нисбатан ўз жойидан ҳаттоки озгинага силжиса ҳам у ҳолда ер устида ҳаёт кечириш мумкин бўлмай қолади. Ер қуёш атрофида 67,000 mph. тезлигида айланса ҳам, ўзининг ажойиб масофасини ҳар доим сақлаб туради. Шунингдек, у ўзининг ўқи атрофида айланиб бутун ер юзи ҳар куни етарли даражада совуқ ёки иссиқ бўлишини таъминлайди.

Бизнинг ойимиз ҳам идеал ўлчамга эга бўлиб, ерга нисбатан гравитацион кучига қараб идеал масофада жойлашган. Ой муҳим океан кўтарилишларини ва ҳаракатларини яратади, токи океан сувлари туриб қолмаслиги учун ва ҳалигача ой шундай катта океанларнинг барча қитъаларнинг устига ёйилиб кетишидан сақлаб турибди.

Сув ... рангсиз, ҳидсиз ва таъми йўқ, лекин бари-бир ҳеч бир жонзот усиз ҳаётини тасаввур қилмайди. Ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамзод деярли сувдан ташкил топган (одам танасининг тахминан 2/3 қисмини сув ташкил қилади). Нима учун сувнинг тавсифлари ҳаётга жуда ҳам мос келишини кўрасиз:

Унинг ғайритабиий юқори даражагача қайнаш ва музлаш хислатлари бор. Сув бизга ҳарорати тез –тез ўзгариб турадиган атроф муҳитда яшашимизга шароит яратади ва шу билан бирга танамиздаги ҳароратни 98.6 даражада сақлайди.

Сув универсал эритувчи. Сувнинг бу хислати минглаб химикатларни, минералларни ва озиқ моддаларни бутун баданимиз бўйлаб ва кичгина томирларимизга ҳам етказади.

Сувнинг 97% океандадир. Лекин бизнинг еримиз юзида тузни сувдан ажратиб олиб сўнг уни бутун оламга тарқатадиган система мавжуд. Буғ океандаги сувларни олиб, тузини қолдиради ва булутларни ҳосил қилади, ва улар осонликча шамол орқали кўчирилади ва ер, сабзавотлар,
ҳайвонлар ва одамлар устидан тарқалади. Бу тозалаш ва сайёрада ҳаётни вужудга келтириш системасидир.

2.Худо борми? Одамзоднинг онги унинг ортида юксак
Одамзоднинг онги... бир вактнинг узида ақлга сиғиб бўлмайдиган даражада маълумотларни вужудга келтиради. Онгингиз бир вақтнинг ўзида, нарсалар ва уларнинг рангларини, атрофдаги ҳарорат ва оёғингизнинг ерга босилишини, атрофдаги шовқин суронларни , лабларингизнинг қуриб қолганини ва хаттоки клавишвлврнинг тузулишини ҳам инобатга олади. Онгингиз сизнинг барча ҳис- туйғуларингиз, фикрларингиз ва хотираларингизни сақлайди ва жараёнларни амалга оширади. Худди шу вақтнинг ўзида онгимиз, нафас олишимиз, кўзларимизнинг юмилиб очилишини, оч қолишимиз ва қўлимиздаги мускулларнинг қимирлашлари каби танамиздаги содир этилаётган ҳаракатларни кетма-кетлигини назорат қилади.

Одамзод онги бир секунд давомида миллиондан кўпроқ хабарларни ишлаб чиқади. Онгингиз мухим бўлган саналарни унчалик муҳим бўлмаган саналардан саралайди. Филтрация қилиш функцияси сизга дунёда эътиборингизни маълум нарсаларга қаратишингиз ва самаралироқ даражада ҳаракатлар қилишингизга ёрдам беради. Ҳар бир дақиқада миллиондан кўпрок маълумотни кўриб чиқадиган, уларни мухим ёким мухим эмаслигини саралаб, сизга энг тўғри келадиган маълумотни ажратиб берадиган онг ... ўзидан ўзи пайдо бўлдими? Қон оқишини, асаб системаси ва шунга ўхшаш нарсаларни тўғри назорат қиладиган онг, шунчаки биологик ҳодиса орқали пайдо бўлдими? Бу шунчалар ҳайратга соладиган органдир. Қандай қилиб кимдир инсон онгини тушунтириб бера олади?

3. Худонинг борлигига алтернатива бўлиши мумкин бўлган яна бир нарса, бу, демак атрофимиздаги барча мавжуд нарсалар табиий ҳодиса ёки ўз-ўзидан пайдо бўлган.
Иносн, ҳайвонлар, ўсимликлар, буларнинг барчаси қаердан пайдо бўлди?

Ва шунингдек табиий ҳодиса деганда, бу талабларга жавоб бермайдиган тушунтириш бўлиб қолади, чунки инсон ДНКасида сақланадиган маълумотлар аниқ. Худога ишонмайдиган одам, буларнинг барчаси шунчаки пайдо бўлди, омад деб ўйлайди.

Худо борми? Худо мавжуд эмас деган фикрда турган инсонлар, Худо мавжуд деган фикр билан яшайдиган кўплаб одамларга қарши чиқаётган бўлишади.

Агарда кўпгина одамлар бир нарсага ишонишса, демак бу тўғри деган фикр тўғри эмас. Масалан илм-фан, сайёрамиз ҳақида янги ҳақиқатларни очиб берди ва бу нарса олдинги натижалардан устин келди.