Salomuz

Menu:


Qidiruv


Дўстлик ::

Биз қандай дўстлар бўлишимиз керак? Яқин дўстларми? Энг яҳши дўстларми? Бу ким билан дўст тутинишни хоҳлашингизга боғлиқ.

Одатда дўстлик тўрт даражада ривожланади:

Биринчи даража: Танишлар.

Бу қаторга кимни билсангиз ва ким билан сўрашсангиз, шу одамлар киради. Яъни булар қўшнингиз, паралель синфдаги болалар, ўқитувчингиз ва бошқалар. Худо бу одамларнинг ҳаммасини қандайдир бир мақсад билан бизнинг ҳаётимизга кириб келишига йўл қўйган.

Иккинчи даража: Биродарлар

Биродарларимиз билан бизнинг қизиқишларимиз бир. Сизларни боғлаб турадиган умумийлик борлиги учун ҳам сизга улар билан суҳбатлашиш қизиқ.

Учинчи даража: Яқин дўстлар.

Бу дўстларингиз билан сизни одатда кўп нарса боғлаб туради. Масалан: тарбия, ҳаёт мақсадларингиз ва ҳоказо. Яқин дўстлар бир-бирининг ҳаётларига катта таъсир ўтказади.

Тўртинчи даража: Энг яқин дўстлар.

Бу одамлар билан сиз чуқур муносабатлар қурасиз. Энг яқин дўстлар бир-бирига хатоларини очиқ айтиб, фош этадилар. Улар ўзларини бир-бирига бағишлаган бўлиб, шодлигу қайғулардан бирга ўтадилар.

Бутун ҳаётингиз давомида одамлар билан мана шу ҳамма даражалар бўйича дўстлик қурасизлар. Лекин дўстларингизни танлашда жуда эътиборли бўлинг. Яқин ва энг яқин дўстларингиз сизга ўз таъсирини ўтказади, характерингизни шаклланишига ўз ҳиссасини қўшади.