Ҳаёт мазмуни ::
Мен нима учун яшаяпман?
Ҳаётнинг маъносига етиш, бу кенг кўламдаги маъно билан боғликликни ҳис этиш – ягона ва энг муҳим бир ишки, буни деб бошқа ишлардан воз кечмоқ мумкиндир.
Н. Бердяев
Болғани олинг. У михни қоқишга мўлжалланган. У шунинг учун яратилган. Болға ҳеч қачон ўз мўлжали бўйича қўлланмаётганини кўз олдингизга келтириб кўринг. У бошқа анжомлар билан қутида ётибди. Болғага фарқи йўқ.
Энди эса жонли болғани, “онгли болға”ни кўз олдингизга келтиринг. У куни билан ўша қутисида ётибди. У ўзини ғалати ҳис қиляпти-ю лекин нима учунлигини тушунмаяпти. Унга нимадир етишмаяпти-ю, аммо нималигини билмайди.
Бир куни кимдир уни идишидан олади ва ўт ёқиш учун ўтин ёришни бошлайди. Болға ўзида йўқ хурсанд. Уни ушлаб туришибди, у ёқ бу ёққа айлантиришяпти, новдаларга уришяпти – болға жуда мамнун. Лекин унга бу ҳам кам. Новдаларга уриш – бу албатта зўр, аммо бу ҳам энг кераги эмас ҳали. Бу ҳам кам.
Кейинги кунларда уни тез-тез ишлатишяпти. У ғилдиракни тўғрилайди, юпқа метални уриб тешяпти, стол оёғини жойига тўғрилаб қўйяпти. Аммо унга бу ҳам кам. Болға у билан тез-тез уришларини, бузишларини, уриб тешишларини хоҳламоқда. Унинг фикрлашича, агар бу ишлар кўпроқ бўлса – унинг бахти шунда бўлади.
Бир куни у билан мих қоқадиган кун ҳам келди. Бирданига унинг кўнгли ёришди. Мана энди у нима учун яратилганини тушунди. У мих қоқиш учун мўлжалланган экан! Қолган ҳаммаси дамини олсин. Унинг болға қалби нимани қидираётганини энди топди.
Биз нима ҳоҳлаймиз ўзи?
Менимча, биз шу болғага ўхшаб кетамиз. Биз нима исташимизни ўзимиз ҳам билмаймиз. Биз қалбимиздаги бўшлиқни қаёқдаги бир нарсалар билан тўлдирамиз-да, лекин бизга бу ҳам кам. Биз бахт борлигини биламиз аммо қандай қилиб уни топиш мумкинлигини билмаймиз. Охир-оқибатда, энди вояга етиб, катта бўлишимиз кераклиги ҳақида ва дўстларимизнинг ҳамма нарсага ўта жиддий қарамаслигимиз кераклиги ҳақидаги маслаҳатларига қулоқ сола бошлаймиз. Биз маънони билишга бўлган чанқоғимизни спиртли ичимликлар билан босишга ҳаракат қиламиз ва бошқалардан кам эмаслигимизга ҳам рози бўлиб яшаймиз. Биз янада буюкроқ мақсадларга интилмай қўямиз. Аянчли ҳол, тўғрими? Наҳотки бахт йўқ бўлса? Балки биз ўз михимизни ҳали урмагандирмиз?
Бўшлиқдаги тасодиф инъом,
Ҳаёт, нечун менга берилдинг?
Ё нечун сирли тақдир ила
Ўлимга сен маҳкум этилдинг?
Олдимда йўқдир мақсадим:
Ҳувиллайди қалбим ҳам онгим,
Ҳаёт ўша-ўша шовқинда,
Солар мени кучли қайғуга
А. С. Пушкин
Ҳаёт мазмуни ҳақида нима дейишган?
Инсон ҳаётининг маъноси итбалиқнинг ҳаёт маъносига ўхшаб кетади: ўлим келгунича иложи борича ҳалок бўлмасдан, узоқроққа сузиб бориш ёки ҳаёт учун кураш.
Кларенс Дэрроу
Коинотнинг маъноси нимада? Бурганинг ҳаёт маъноси нимада? Уларнинг ҳаёт эканлигида. Бўлди. Сизнинг ҳам ҳаётлигингиз маъноси сизнинг борлигингизда. Биз эса шунчалик фақатгина ташқи қимматга эга бўлган мақсадларга эришишга қараб қолганмизки, ҳақиқатан ҳам муҳим бўлганини – ички қадр-қимматни,унутамиз, оддийгина ҳаёт эканлигимизга қувонишни ҳам унутамиз.
Жозеф Кэмпбелл
Инсон – унинг пайдо бўлиши олдиндан ўйланмаган, табиатнинг айни бир мақсадга қаратилмаган жараёнидир. У олдиндан режалаштирилмаган. У- материя ҳолати, ҳаёт қолипи, ҳайвоннинг бир тури, приматлар гуруҳининг бир кўриниши, ҳамма тирик бўлганларнинг ва ҳамма моддийликнинг узоқ ёки яқин қариндоши.
Жорж Гейлорд Симпсон
Одамни бабуин ёки қумурсқа маъноси билан таърифлашдан ўзга асос кўрмаяпман.
Оливер Уэндолл Холмс
Ақлимиз расо бўлган баъзи бир дақиқаларда ҳаёт ўзини ҳурматга сазовор кўриб, унга саҳнада берилган вақтда ташвишланиб ўзини қўярга жой тополмасдан, изсиз йўқолган актернинг ёмон ўйнаган ролига ўхшашини англаймиз: бу ўзида кўп баландпарвоз сўзларга тўлган, аммо ҳеч қандай маънога эга бўлмаган телбанинг сўзлаб берган чўпчагига ўхшайди.
ГербертТонн
Менинг дунёга келишим қичқириқ ила содир бўлган ва ҳар бир кун бунинг сабабини тушунтирмоқда.
Жорж Герберт