Deprecated: Function set_magic_quotes_runtime() is deprecated in /home/salomuz/public_html/textpattern/lib/txplib_db.php on line 14

Warning: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/salomuz/public_html/textpattern/lib/txplib_db.php:14) in /home/salomuz/public_html/textpattern/lib/txplib_misc.php on line 1242

Warning: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/salomuz/public_html/textpattern/lib/txplib_db.php:14) in /home/salomuz/public_html/textpattern/publish.php on line 439
Salomuz: Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш

Salomuz

Menu:


Qidiruv


Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш ::

Нима учун кўпчилик мактабни аъло даражада тугатишади-ю, университетда негадир тинчгина уч баҳога ўқишади. Қисман бунинг сабаби талабаларга бўлган талабларнинг мактабга қараганда баландроқлигидадир. Қачондир синфнинг юлдузи бўлган одам ҳозир ўртача ҳолда, ҳатто курсдошдаридан ҳам пастроқ аҳволда юрибди. Мактабда осонгина беш баҳо оладиган ишингни ҳозир тўрт баҳо билан, ҳатто уч баҳо билан баҳолашади.

Энди мактаб вақтидан кўра кўпроқ ўқишга тўғри келади. Гап фақат дарсларнинг сонида эмас, университетдаги дарсларнинг ўзи ҳам мактабдагига ўхшамайди, сал бошқачароқ. Нима учун? Мактабда сен учун ҳамма нарса ташкиллаштирилган эди. Сен дарсларга боришинг шарт эди, ҳар кун учун аниқ уй вазифалари бор эди. Ундан ташқари, ўқитувчилар дарсларингга улгуришинга қараб туришларига, вақтида огоҳлантиришларига, керак бўлса сен билан яккама – якка ўтириб, сенга тайёрини чайнаб беришларига ишонган бўлсанг керак. Қисқаси, ташвишга асос йўқ эди, ўқитувчиларинг ўқишинг ҳақида ғамхўрлик қилишини билардинг. Агар университетда ҳам шундай бўлади деб ўйлаётган бўлсанг, адашасан. Бу ерда ҳаммаси ўзгача. Сенга ўз ўқишинг ҳақида жавобгарлик юкланади. Дарсларга қатнашда кўпроқ озодлик бўлади, қачон ўқийсан, қачон дам оласан, ўзинг ҳал қилишинг керак. Баъзи пайтда вазифалар бир неча ҳафтага берилади ва “охират куни” келмагунча вазифаларни қандай бажараётганингни текширишмайди. Қисқаси, университетдаги ўқиш асосан домлага эмас, талабанинг ўзига боғлиқлигини энди бемалол айтиш мумкин.

Сўровнома

Ҳозирги вақтда ўқишинга қандай ёндашаётганингни билиб олишинг учун, сенга сўров қоғозини таклиф этамиз. Ҳар бир саволни диққат билан ўқиб чиқ ва “ҳа” ёки “йўқ” деб тўғри жавоб бер.
1. Нимани қачон ўқишинг ҳақида ҳар куни рўйхат тузасанми?
2. Агар “ҳа” деган бўлсанг, тузган тартибинга ўзинг амал қиласанми?
3. Сен одатда бир жойда шуғулланасанми?
4. Шуғулланишни бошлаб олишинг қийинми?
5. Ёзма ишларни вақтида топширасанми?
6. Сен муҳокамаларда, семинарларда қатнашасанми?
7. Агар сенда қандайдир қийинчиликлар ёки саволлар туғилса, уларни домланг билан ечасанми?
8. Орқада қолиб кетган дарсларинг бўлса ишингни текшириб чиқишга ҳаракат қиласанми?
9. Дарсликнинг биринчи бобини ўқиётганингда, сен асосий фикрини билиб олиш учун кўз югуртириб чиқасанми ёки диққат билан бир чеккадан ўқийсанми?
10. Ўқув мобайнида таблица ёки графикларга учрасанг уларни одатда қарамай ўтказиб юборасанми?
11. Агар ўқиётганингда тушунмайдиган сўзни учратсанг, луғатга қарайсанми?
12. Сен ўқиётганда энг асосийси ёдлаш деган нарсага ишонасанми?
13. Сен маърузани конспект қилаётганингда аввал унинг скелетини (яъни домланинг айтганларини сўзма-сўз эмас, асосий фикр ва ибораларидан иборат бўлган маърузанинг режаси) тузиб оласанми?
14. Маърузани конспект қилаётганингда, улгурганингча ёзиб олишга ҳаракат қиласанми?
15. Ҳар бир конспектга алоҳида дафтар тутасанми?
16. Дарсларни ўрганаётиб, бошқа дарслардан олган билимингдан фойдаланасанми?
17. Ниманидир ёдлашинг керак бўлганида, уни бир ўтиришда ёдлашга ҳаракат қиласанми?
18. Фикрларингни ёзма баён қилиш сенга оғирми?
19. Агар домланг бирданига тест олиб қолса, паст баҳо олармидинг?
20. Имтиҳондан олдин кечгача ўтириб тайёрланасанми?

Ҳозиргина жавоб берган бу саволларинг аввал кўп талабаларга берилган. Яхши ўқийдиганлар одатда қуйидагича жавоб берганлар:

1. ҳа 6. да 11. ҳа 16. ҳа
2. ҳа 7. да 12. йўқ 17. йўқ
3. ҳа 8. да 13. ҳа 18. йўқ
4. йўқ 9. да 14. йўқ 19. йўқ
5. ҳа 10. йўқ 15. ҳа 20. йўқ


Ушбу савол-жавобларни қараб чиқсанг, қайси ёндашув муваффақиятга олиб боришини кўз олдинга келтира оласан. Агар сенинг жавобларинг берилган жавобларга тўғри келмаса, балки ўқиш усулларингни қайта қараб чиқишинг керак бўлади.

Таълим олиш ўзи нима дегани?

Яхши натижали ўқув усуллари ҳақида гап бошлар эканмиз, нима ҳақида гапираётганимизга таъриф бериб кетишимиз керак бўлади. Қайси таърифга сен ҳаммасидан ҳам кўпроқ розисан.


А-Таълим олиш – бу лекция эшитишга ёки семинарларга бориш дегани. Б-Таълим олиш – бу қийин қўлланмани ёдлаш дегани. В-Таълим олиш – бу имтиҳон топширишга тайёр бўлиш дегани. Г-Таълим олиш – бу тушунишга ҳаракат қилиш дегани. Д-Таълим олиш – бу ҳамма куч ва вақтни ўрганишга бағишлаш дегани.

Агар сен А жавобини танлаган бўлсанг, сенинг ўқишга бўлган ёндашувинг анчагина пассив? Албатта лекция ва семинарларга бориш керак ва бу муҳим, лекин бу асосийси эмас. Чунки биз ўзимиз ҳам олдимизга ўқув мақсадларимизни қўйиб, уларнинг ечимини топишимиз мумкин-ку, ахир, тўғрими?
Агар сен Б жавобини танлаган бўлсанг, бу одам кўпроқ ўрганаётган эмас, фақат ёдлаётганга ўхшайди. Ахир сен фақат фактларни ва сонларни ўзига сингдириб оладиган эмас, фикрлашни ва тушунишни биладиган инсонсан-ку! Ҳамма маълумотларни, масалан, компьтерда, китобларда сақлаш мумкин, одамнинг роли эса улардан ҳаётида фойдаланиш.
Агар сен В жавобини танлаган бўлсанг, мақташга арзигулик, сенинг аниқ мақсадинг бор экан, аммо таълим олиш сенга фақат имтиҳон учунгина зарур эмас. Бу шунчаки кўр-кўрона билим калла йиғиш ва уни имтиҳонда чиқариб ташлаш эмас. Шунинг учун қайси фанни ўтаётган бўлсанг, уни миянг билан тушунишга ҳам интил.Агар сен Г жавобини танлаган бўлсанг, табриклайман, ҳамма жавоблар ичида бу муносиби. Бу тушунишнинг муҳимлигини (фақат ёдлашнинг эмас) ва талабанинг фаол қатнашувини – унинг ниманидир мажбуран эмас, интилиб бажаришини кўрсатади.
Хайрлашув олдидан яна бир савол. Фақат итимос, ростини айт. Сен нима учун унивеситетга кирдинг? Жавобларнинг баъзи вариантлари кўп, бу шуларнинг баъзилари:
1. Ота-онам/ўқитувчиларим/дўстларим/қариндошларим ва бошқалар учун.
2. Чунки мактабда яхши ўқиганман.
3. Мени Университетнинг ҳаёти ўзига жалб қилди.
4. Чунки мен шифокор, домла, инженер ва бошқа касбларга эга бўлишни хоҳлайман.
5. Бошқа яна нима ҳам қилардим?
6. Олий маълумотли бўлиш учун.
7. Ҳар хил предметлар бўйича билимимни чуқурлаштириш учун.
Ҳақиқатан ҳам бу оддий савол эмас. Бу таълим олишга бизни даъват этади. Интилишнинг йўқлиги эса ўқув жараёнининг энг катта душмани. Ўқишни хоҳламаган одам унга нима деса шуни бажаради, шуни ҳам зўрға. Одатда интилиш қандайдир касбга эга бўлишни истаганларда ёки қандайдир бошқа севимли машғулот билан шуғулланишни давом эттиришни истаётганларда баланд бўлади. Баъзи талабалар борки, қайсидир сабабларга кўра институтга кирганлар, ҳозир эса ўқишни умуман хоҳламаяптилар. Лекин энди бошқа кира олмасликлари мумкинлигидан қўрққанлари учун, ташлашни ҳам истамайдилар. Шу ҳолатда улар ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам қийнайдилар. Балки бу пайтда ҳаётларининг ҳақиқий буюк мақсади қайсидир бурилишда уларни кутиб тургандир.